Отабек Шукуров: Бизга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз

Ўзбекистон МТЖ ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўзи тўп сурадиган Шаржа шаҳридаги илк машғулотлардан кейин ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Осиё Кубогига тайёргарлик аъло даражада. Барчамиз Уммонга қарши ўйинга жиддий тайёрланяпмиз. Биринчи ўйинни яхши натижа билан бошлаб олиш муҳим. Кейинги ўйинларда шунга қараб қадам ташланади. Барча футболчи ва мураббийлар буни жуда яхши ҳис қилиб туришибди. Уммонга қарши чиройли ўйин намойиш қилиб, ғалаба қозонишга ва юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишга тайёрмиз!

Шаржа шаҳри менга бегона эмас. Бир йилдан ошиқроқ вақт давомида бу ерда тўп сурмоқдаман. Биринчи навбатда бу шаҳарнинг иқлимига мослашиб олганман. Шу сабабли Шаржадаги ўйин мен учун алоҳида аҳамият касб этади. Осиё Кубоги жуда нуфузли мусобақа. Мазкур мусобақада бизга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз", - дейди Отабек Шукуров.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!