Ўзбек футболи фахрийси ҳаётдан кўз юмди
Ads

 

“Пахтакор” клубининг собиқ футболчиси ва ўзбек футболи ривожига катта ҳисса қўшган инсон Виталий Капустянский ҳаётдан кўз юмди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, Виталий Капустянский ёруғ дунёни 77 ёшида тарк этди.

Sports.uz интернет портали ўзбек футболи фахрийсининг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигини билдиради.