Ўзбекистон - БАА: Матнли трансляция
Вазиятлардан онлайн хабардор бўлиш учун саҳифани янгилаш кифоя!
Айни дамда "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқич 4-тур доирасидиги Ўзбекистон - БАА баҳси бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+8

Учрашув якунланди. Терма жамоамиз муҳим бўлган уч очкони қўлга киритмоқда
- 94

Насруллаев қоидабузарлик учун сариқ карточка билан жазоланди
- 93
Машарипов яна бир голли вазиятда ноаниқ зарба берди
- 90

Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга саккиз дақиқа вақт қўшиб берилди
- 89

Терма жамоамизда ўзгариш. Файзуллаев ўрнига майдонга Эркинов тушди
- 83

БАА таркибида икки ўзгариш
Майдонни тарк этганлар:
Мэлони ва Идресс
МАйдонга тушганлар:
Хунт ва Салих - 76

ГООООООЛ.
ШУКУРОВ ЖАМОАМИЗНИ ҲИСОБДА ОЛДИНГА ОЛИБ ЧИҚМОҚДА - 73

БИЗНИНГ ФОЙДАМИЗГА ПЕНАЛЬТИ БЕЛГИЛАНДИ
- 68

Рақиблар таркибида ҳам ўзгариш
Майдонни тарк этганлар:
Зааби ва Канедо
Майдонга тушганлар:
Бруно ва Фаиз - 68

Ўзгариш
Абдуллаев ўрнига Абдуҳолиқов майдонга тушди
- 67
Абдуллаев очиқ дарвозага гол ура олмаяпти
- 66

Рақиб футболчиси Ҳамадга қўпол ўйнаганлиги сабабли қизил карточка кўрсатилди
- 62
Баҳс якунланишига 30 дақиқадан кам вақт қолмоқда. Ҳисоб эса 0:0
- 59

Турғунбоев ўрнига майдонга Алижонов тушди
- 57
Турғунбоевнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди
- 55
Файзуллав голга айалантириши мумкин бўлган вазиятда рақиблар ҳимоячиси ажойиб ўйнади
- 52
Рақибларимизнинг зарбаси муваффақиятсиз бўлди
- 45
Иккинчи бўлимга старт берилди
- 45

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди
- 45

Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди
- 43
Шомуродов қайчи услубида дарвоза тўрини ишғол қилиши мумкин эди. Бироқ, зарба ноаниқ
- 40
Машариповнинг олисдан йўллаган зарбаси рақиб футболчисига тегиб чиқиб кетди
- 37
Сўнгги ўн дақиқаликда футболчиларимиз ўйинни ўз назоратига олди
- 29
Кетма-кет голли зарбалар амалга оширилмоқда. Бироқ, голга айлантириш имконсиз бўлмоқда
- 26
Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади
- 23
Абдуқодир супер даражада ўйин кўрсатмоқда
- 20
Машариповдан жуда хавфли, бироқ, ноаниқ зарба
- 16
Дастлабки 15 дақиқада рақибларимиз 4 та хавфли вазият ташкил этди. Бизда эса бу кўрсаткич биттани кўрсатмоқда
- 13
Футболчиларимиз кетма-кет вазиятларда рақибга имкон бермоқда. Бундай ҳолатда тезда ўзларини ўнглаб олишлари шарт
- 11
Рақибларимиздан кетма-кет хавфли зарбалар. Дастлабкисини Ўрунов қайтарган бўлса, кейинги зарба ноаниқ амалга оширилди
- 9
Файзуллаев рақиб жарима майдончаси ичига ажойиб узатмани амалга оширди. Бу узатмани голга айлантира оладиган ҳеч ким топилмади
- 7
Файзуллаев ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ, зарба ноаниқ бўлди
- 5
Жамоамиз дастлабки дақиқаларданоқ тўп назоратни ўз қўлига олди
- 3
Биринчи хавфли вазият футболчиларимиз томонидан ташкил этилди
- 1

Учрашувга старт берилди

Изоҳлар (0)