Ўзбекистон кубоги: 1-турдан сўнг “F” гуруҳидаги вазият қандай?
Бугун Ўзбекистон кубоги F гуруҳининг 1-тур учрашувлар бўлиб ўтди.
Дастлаб, "Хоразм" "ФарДУ"ни 90+4-дақиқа киритилган автогол эвазига мағлубиятга учратди.
Гуруҳ босқичининг иккинчи баҳсида эса Тимур Кападзе бошчилигидаги "Навбаҳор" Қорақалпоғистон ФАни ўта йирик ҳисобда енгди. Наманганликлар рақиби дарвозасига жавобсиз 9 та гол уришга муваффақ бўлди.
1-тур беллашувларида сўнг "лочинлар" биринчи ўринда бормоқда, Сергей Токов шогирдлари эса 2-ўринни эгаллаб турибди.


Фикрлар