Ўзбекистон Кубоги: Бугун "Бунёдкор" оқ, АГМК сариқ-қора рангли футболкада ҳаракат қилади

Бугун "Бунёдкор" клуби офисида Ўзбекистон кубогининг ярим финалидан ўрин олган “Бунёдкор” - АГМК учрашувидан олдинги митинг бўлиб ўтди. Йиғилишни учрашув комиссари олиб борди.

Ушбу митингда ташкилий масалалар билан бирга томонлар қандай формаларда тўп суришлари аниқланди. Демак, эртага “қалдирғочлар” оқ, АГМК футболчилари эса сариқ-қора рангдаги либосларда майдонга тушадилар.

Эслатиб ўтамиз, беллашув соат 18:30да "Миллий" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!