Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" ўз майдонида "ТерДУ"ни енгди
Bilolbek Imomov
Тўқнашув ўз ниҳоясига етди
Ўзбекистон кубоги "Е" гуруҳининг иккинчи баҳсида "Бунёдкор" клуби "ТерДУ"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Ислом Анваров ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Сардор Қўзимуродов ҳисобни тенглаштира олди. Лекин Шамсиддин Турсунмумахамадов 60-дақиқада гол уриб, мезбонларнинг ғалабасини таъминлади.



Изоҳлар (0)