Ўзбекистон кубоги. "F" гуруҳида иккинчи тур якунланди. Жадвал билан танишинг

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон кубогининг "F" гуруҳида 2-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Ушбу тур доирасида Тимур Кападзе бошқарувидаги "Навбаҳор" сафарда "Хоразм" билан баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

1-турда наманганликлардан нақд 9 та гол ўтказган "Қорақалпоғистон ФА" бу турда "ФарДУ" билан куч синашиб, 7:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мазкур турдан сўнг "лочинлар" 4 очко билан тўплар нисбати бўйича 1-ўринда бормоқда. "Хоразм" ҳам ҳудди шунча очко жамғариб, иккинчи ўринда бормоқда. 3-ўринда "ФарДУ" 3 очко билан келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!