Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор"да йўқотиш бор

Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади.

Ўзбекистон Кубоги чорак финалида "Шерлар" бугун "Жар" стадионида "Машъал"ни қабул қилади.

"Пахтакор" ушбу рақибга қарши Ўзбекистон Кубогида 2 беллашув ўтказган. 2001 йил 1/16 финалда сафарда 2:1 ҳисобида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 2006 йил финалдаги баҳсда ҳам "Шерлар" 2:0 ҳисобида ютуққа эришган. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати превью тариқасида хабар бермоқда.

Дисквалификация сабабли Ҳожиакбар Алижонов мазкур учрашувни ўтказиб юборади. У ўтган ҳафтада чемпионат доирасида сафарда "Андижон"га қарши учрашувда қизил карточка олган.

"Пахтакор" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйин 26 август куни соат 20:30 да "Жар" стадионида бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ