"Ўзбекистон Португалиянинг асабини бузади"
Москванинг "Спартак" клуби собиқ ҳимоячиси Валерий Кечинов Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида гапирди.
"Ўзбекистон жаҳон чемпионатида жуда кучли гуруҳдан жой олди. Икки жамоа Португалия ва Колумбия фаворит ҳисобланади. Лекин ўйлайманки, Ўзбекистон уларнинг асабини бузади", - деди собиқ футболчи.
Ўзбекистон терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва Конго ДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Чемпионатнинг амалдаги ғолиби Аргентина ҳисобланади.
Фикрлар