Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" ўйинида ВАР ишламайди (22-тур расмийлари)
17 - 19 октябрь кунлари Ўзбекистон Суперлигасида 22-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Тур доирасидан ўрин олган беллашувларда қуйидаги расмий шахслар фаолият олиб боради.
"Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўртасидаги марказий беллашувда Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар иш олиб боради. Унга қанотларда Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов ва Рустам Чориев ёрдам беради.
Қайд этиш лозим, "Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги баҳсда ВАР тизими ишламайди. Қолган барча ўйинларда ВАРдан фойдаланиш кўзда тутилган.
Фикрлар