Ўзбекистон Суперлигаси. "Қўқон-1912" ва "Локомотив" ўртасидаги аутсайдерлар баҳсида кучлар тенг келди

Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашуви ниҳоясига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Кескин курашлар остида кечган ўйинда томонлар дарвозаларга йўл топа олмади. Шунингдек, баҳснинг 68-дақиқасида Жасур Жалолиддинов қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.

Шу тариқа, "Қўқон-1912" очколари сонини 18 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 13-поғонадан жой эгаллаган.

"Локомотив" ҳисобида 20 очко мавжуд бўлиб, клуб 12-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!