Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларида кимлар қатнашмади?

  • 2 сентября, 2024, 19:22
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бугундан Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги КХДР ва Қирғиз Республикасига қарши беллашувлар олдидан машғулотларни бошлади. 

"Жар" стадионида бўлиб ўтган йиғиннинг биринчи кунида легионерларимиз Элдор Шомуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Азизбек Турғунбоевлар қатнашмади. Улар куни кеча ўз клублари сафида ўйнагани сабаб эртага терма ихтиёрига келиб қўшилади. Жасур Яхшибоев жароҳати сабабли машғулотларда иштирок этолмаслиги маълум бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, вакиллаирмиз 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида КХДРни қабул қилса, 10 сентябрда Қирғиз Республикаси меҳмони бўлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию