Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Қирғизистонннинг Бишкек шаҳрида Осиё чемпионати саралишининг биринчи босқичида муваффақиятли қатнашганидан хабарингиз бор. Карима Йўлдошева шогирдлари энди шу йилнинг апрель ойида Осиё чемпионати 2-босқичида иштирок этишади. 

Ана шу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 10 январдан пойтахтимизда йиғинга киришди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.
 
Карима Йўлдошева Тошкентдаги йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб қилган:
 
Дарвозабонлар:
Саидова Зарина, «Шўртан-Леди»
Нуруллаева Севара, «Севинч»
Ўзганова Нигора, «Металлург-W»
 
Ҳимоячилар:
Шодиева Лайло, «Севинч»
Ҳожиева Озода, АГМК
Ҳикматова Мадина, «Пахтакор»
Ганчева Ҳусния, «Шўртан Lady»
Ғиёсова Муниса, АГМК
Шодиева Амина, «Қизилқум-W»
Худайназарова Динара, «Локомотив»
Аманова Сабина, «Бухоро»
Тўраева Маржона, «Севинч-2»
 
Ярим ҳимоячилар:
Смирнова Арина, АГМК
Саидова Гулзода, «Шўртан Lady»
Зайнитдинова Шаҳризода, «Локомотив W»
Аламурадова Сўғдиёна, «Севинч»
Назарқулова Маҳлиё, «Сўғдиёна W»
Токабаева Ситора, «Сўғдиёна W»
Эркинова Диёра, «Металлург W»
 
Ҳужумчилар:
Рашидова Тожиниссо, «Бунёдкор»
Курбанова Шахноза, «Севинч»
Мардиева Мухлиса, «Навбахор Лочинлари»
Бобоқулова Албина, «Сўғдиёна W»
Жўрабоева Диёра, «Навбаҳор Лочинлари»

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!