Ўзбекистон умумжамоа сифатида 1-ўринни эгаллади (фото)
Ads

  Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги "Универсал спорт саройи"да қўл жанги бўйича МДҲ мамлакатлари армиялари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбийлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

  Ўзбекистонда қўл жанги бўйича МДҲ мамлакатлари армиялари ўртасидаги бундай нуфузли мусобақа илк маротаба ўтказилганига қарамай, миллий армиямиз спортчилари 7 вазн тоифасидан бештасида чемпионликни қўлга киритди.

  Мусобақада беларуслик аскар Петр Качаловский “Ғалабага бўлган интилиши учун”, россиялик лейтенант Зорикто Галсанов “Энг яхши техника учун”, қирғизистонлик кичик сержант Бекназар Азаматов “Партердаги энг яхши ҳаракати учун” номинациялари бўйича тақдирланди. 
 
Qol-jangi-mukofot (1)
 
Qol-jangi-mukofot (2)
 
Qol-jangi-mukofot (4)
 
Qol-jangi-mukofot (5)
 
Qol-jangi-mukofot (6)
 
Qol-jangi-mukofot (7)
Манба: uza.uz