Ўзбекистон ва Португалия: энг қиммат ва энг арзон футболчилар ким?
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич 2-турида Португалияга қарши майдонга тушади. Учрашув 22:00'да старт олади.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат футболчиси Абдуқодир Ҳусанов бўлиб, унинг қиймати 50 миллион евро.
Энг арзон футболчи эса Фаррух Сайфиев ҳисобланади, унинг бозор қиймати 225 минг еврони ташкил қилади.
Португалия терма жамоасида энг қиммат футболчилар Витинья ва Жоау Невеш бўлиб, ҳар иккиси 140 миллион евродан баҳоланган.
Энг арзон футболчи эса дарвозабон Жозе Са бўлиб, унинг қиймати 3,5 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар