Ўзбекистонлик "Кичик Тайсон"нинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Олимжон Назаровнинг 27 февраль куни Вьетнамда жанг қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Маълумки, у Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик клуби билан ҳамкорлик қилади. "Кичик Тайсон" дея аталувчи ҳамюртимиз ўта енгил вазн (50.8 кг) тоифасида WBO Oriental камари соҳиби саналади. Сайтимизга ёш мураббий Бобур Нажмиддиновнинг маълум қилишича, Назаров филиппинлик Рикардо Суенога қарши рингга кўтарилади. Ушбу жангда юртдошимиз ўз титулини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, "Оқтепа" клуби тарбияланувчиси Олимжон Назаров профессионал фаолияти мобайнида 25 та ғалаба, 5 мағлубият қайд этган. Рақибларини 14 бора нокаутга учратган. Рақибининг кўрсаткичи эса 10 ғалаба, 4 мағлубият ва 4 дурангдан иборат.
Фикрлар