Ўзбекистонлик яккакурашчилар Актауда рингга чиқишади

2018 йилнинг 17 март кунида Қозоғистоннинг Актау шаҳридаги “Батир” спорт мажмуаси аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича “Naiza Fighting Chempionship” мусобақасига мезбонлик қилади.

Унда икки нафар ўзбекистонлик спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
66 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Рустам Фозилов (1-1-0) қозоғистонлик Нуржан Жолдибайга (1-1) қарши рингга кўтарилса, 74 кг вазн тоифасида Муҳаммаджон Қаюмов (1-1-0) мезбон спортчи Мирза Еркинбеков (2-1-0) билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!