Ўзини ўзи инкор қилавериб чарчамайдиган ПФЛ!!!
ПФЛда азалдан қизиқ ишлар бўлади. Аввалги хабарлар ҳозиргисига тўғри келмайди. Буни жуда кўп марта кўрганмиз. Айнан исботлаш шарт эмас. Буни ўзлари ҳам жуда яхши билишади.
Бугун ПФЛ навбатдаги хабарларни чоп этишда яна ўзини инкор қилди. Яъни аввалига 3-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди. Унда қуйидаги жумлалар битилганди: - “Андижон” ва “Локомотив” футбол клублари иштирокидаги ўйин масаласи очиқ қолди. Бунгача “Навбаҳор” футбол клуби икки бор бошқа стадионлар билан музокара ўтказишга улгурди. “Андижон” эса келишувга эриша олмади.
Профессионал футбол лигаси “Локомотив”га қарши беллашувни “Металлург” стадионида ўтказиш таклифини берди. Бу борада бекободликлар ҳам “Андижон” клубини қўллаб-қувватлашга тайёр. ЎзПФЛ “Соғлом авлод” стадионидаги очилиш ўйини 3-турга тўғри келиши масаласини яхшилаб ўйлаб кўриш керак деб ҳисоблайди. Вилоятда амалга оширилган ижобий ишлар қисқа муддатли бўлмаслиги йўлида бу жиҳат жуда муҳимдир.
Регламентга кўра, “Локомотив”га қарши беллашув масаласи бир неча кун аввал ҳал қилиниши керак эди. “Соғлом авлод” стадионидаги ўзгаришлар сабабгина ЎзПФЛ клубга етарлича имконият тақдим этди.
Маълумот учун, “Локомотив”га қарши беллашувни Тошкентга кўчиришнинг имконияти йўқ. Чунки шу куни “Пахтакор” ҳам Тошкент шаҳрида ўйин ўтказади. ИИБ билан келишувга кўра, битта шаҳарда бир вақтнинг ўзида икки учрашув ўтказиш имконсиз. Учрашувни бошқа санага кўчириш масаласидаги хатларига “Пахтакор”, “Навбаҳор” каби клублар ҳам рад жавобини олганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ бу масалани кўриб чиқмайди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ПФЛ бош директоримаслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди: - “Андижон” — “Локомотив” ўйини масаласи ҳаммани бирдек қийнади. Охирида икки йўл қолди:
▪️ Ўйин санасини кўчирмай, “Соғлом авлод” стадионига рухсат бериш
▪️ Ўйин санасини кўчириб, янгиланаётган стадионга имконият бериш
Якунда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси иккинчи йўлни танлади. Стадионлар масаласида ижобий ўзгаришлар қилаётган клубларни қўллаб-қувватлаш керак. “Локомотив”га қарши учрашув 4 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлади. Иккинчи даврада эса “Локомотив” Андижонга келади.
Мазкур ҳолатни тўғри тушунгани ва “Андижон” томонидан берилган таклифга ижобий жавоб қайтаргани учун “Локомотив” футбол клубига миннатдорчилик билдирамиз. “Соғлом авлод” стадионидаги ишлар эса жадал руҳда давом этишига тилакдошмиз. Яхши стадионлар кўпайиши учун ЎзПФЛ барча танқидларни қабул қилишга тайёр.
ПФЛ расмий сайтидаги жумла билан Диёр Имомхўжаев ёзган гаплардаги инкор фикрларни кўрган бўлсангиз керак. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ПФЛ сайтида чиққан дастлабки хабар ўчириб ташланди. Ушбу ҳолат бўйича қисқача: Клубларнинг майдон масаласида қилаётган яхши ишлари сабаб ўйинлар кўчирилишини тўғри тушунамиз. Аммо расмий ташкилотнинг расмий хабарларида ортиқча гаплар бизнингча ҳақиқатдан ҳам ортиқчадир. Чунки аввалги гаплар орадан ҳеч қанча вақт ўтмай акси бўлмоқда.
Фикрлар