Палестра энг катта сумма сарфланган ҳимоячига айланади
«Аталанта» марказий ҳимоячиси Марко Палестра яқин вақтларда «Интер» сафини тўлдириши кутилмоқда.
Аввалроқ италиялик ҳимоячининг трансфери «Интер»га бонуслар билан бирга 50 миллион евро атрофида тушиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Transfermarkt.it сайти маълумотича, келишувнинг кафолатланган қисми 45 миллион еврони ташкил этади. Агар битим расман амалга ошса, Палестра Италия А Серияси тарихида энг қиммат ҳимоячига айланади.
Ҳозирча бу борада рекорд «Реал»дан «Интер»га 2020 йилда 43 миллион евро эвазига ўтган Ашраф Хакимига тегишли.
Марко Палестра 2025/26 йилги мавсумни «Кальяри» таркибида ижара асосида ўтказди. У жамоа сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, бир гол урди ва тўртта голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар