Парагвай Германияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, сенсацион тарзда 1/8 финалга чиқди
Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Парагвай терма жамоаси Германияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
⠀
Учрашувда ҳисоб 42-дақиқада Хулио Энсисо томонидан очилди. Иккинчи бўлим бошида Кай Ҳаверц мувозанатни тиклади ва асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди.
⠀
Қўшимча бўлимларнинг 102-дақиқасида Жонатан Та Германияни олдинга олиб чиққанди. Бироқ VAR аралашувидан кейин Вальдемар Антон дарвозабонга халақит бергани аниқланиб, гол бекор қилинди. Қолган вақтда ҳам ғолиб номи маълум бўлмади.
⠀
Пенальтилар сериясида эса Парагвай дарвозабони Орландо Хиль Кай Ҳаверц ва Ник Вольтемаденинг зарбаларини қайтарди. Жонатан Та эса нишонни аниқ нишонга ололмади.
⠀
Шу тариқа, Парагвай пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида зафар қучиб, Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритди.

Фикрлар