"Paris-2024". Uzbekistan - Egypt: Text broadcast
Follow the text broadcast of the match between Uzbekistan and Egypt in the second round of the Olympics on our website.
- 90+5'

Учрашув якунланди! Афсуски Ўзбекситон Олимпия терма жамоаси турнирни тарк этишди
- 90+4'
Вакилларимизда имконият! Жарима тўпи
- 90'

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди
- 87'

Умарали Раҳмоналиев қоида бузди ва сариқ олди
- 84'

Элдорнинг ўринга Алишер Одилов тушди
- 82'
Алиқуловнинг узатмасидани кейин Норчаев бош билан зарба йўллади аммо ноаниқ
- 78'

Кападзе шогирдлари позицион ҳужумга ўтди ва бурчак тўпига эга
- 75'
Вакилларимиз олдинга ўтди, Хамралиевнинг узатмаси ноаниқ чиқди
- 72'

Жасур Жалолиддинов ва Абдуроауф Бўриев ўрнига Иброҳим Ибрагмиов ҳамда Ҳусайн Норчаев тушди
- 69'

Жалолиддинов жароҳат олди!
- 65'

Диёр Холматов ўрнига Умарали Раҳмоналиев туширилди
- 63'
Вакилларимиз олдинга ўтди, Абдираҳматовнинг узатмасига Элдор етиб кеололмади
- 60'

Эл Ненининг зарбасини Неъматов қайтарди!
- 56'

Элдорнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегди
- 53'
Жасурнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
- 50'
Таймни мисрликлар фаол бошлади, Эл Ненининг узатмасини Абдираҳматов қайтарди
- 46'

Иккинчи таймга старт берилди
- 45+2'

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1.
- 42'

Яна Жасур! Жалолиддиновнинг зарбаси бу сафар аниқ бўлди - дарвозабон ўз ўрнида
- 36'

Озгина!!!!! Жалолиддиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
- 32'
Ҳакам нима қиляпти? Остоннинг рейди рақиб томонидан фол билан тўхтатилди. Бироқ рефере Ўруновга ўрнидвн туриши буюрди
- 29'

ГООООООООООЛ! ЭЭЭЭ офсайд эканку! Жасур Жалоллиддиновнинг узатмасидан сўнг автогол урилди. Бироқ Файзуллаев офсайдда эканлиги сабаб ҳакам голни бекор қилди
- 27'
Назорат, хавфли зарбалар, ҳаммаси бор, фақат гол керак боллар!
- 26'
Миср "арабча футбол"га ўтиб олди. Фаол ҳужумларимиз ҳозирча голга айланмаяпти
- 15'
Вакилларимиз фаолликни оширди. Аммо ҳали битта ҳам зарба бера олмадик.
- 12'

Гол! Миср ҳисобни очмоқда. Ҳамролиев тўпни узоқлаштираман де, уни зарб билан тепди. Тўп эса Кокага тегиб, дарвозамиздан жой олди.
- 8'
Вакилларимиз бугун негадур ўзида эмас. Ҳали биронта зарба бера олмадиик.
- 4'
Ўйин асосан майдон марказида давом этмоқда
- 1'

Ўйин бошланди!



Фикрлар