Патрик Вьера: "Мен уни энг зўри деб биламан"

CHERY AUTO

"Арсенал" клуби афсонаси Патрик Виейра "Golden Boy" совринининг асосий фаворитларидан бири Дезире Дуэ ҳақида гапирди.

Tecno

"Дезире Дуэ Eвропадаги энг яхши ёш футболчи. У нафақат Чемпионлар лигаси финалида голлар урди балки, бутун мавсум мобайнида ўз истеъдодини тўлақонли намоён этди. У "Ренн"да ўйнаб юрган пайтида ҳам сезиларли даражада  ўсишга эришган эди. ПСЖда эса тўлақонли катта фигурага айланиб улгурди. Дуэ қийин вазиятларни бошдан ўтказди, аммо меҳнат қилишдан тўхтамади ва ҳеч қачон таслим бўлмади. Ламин Ямал бу йил номзодлар орасида йўқ эканини инобатга олсак, ушбу совринни ютишга асосий давогар айнан франциялик иқтидор. Мен уни дунёдаги зўрлар ичида энг зўри деб ҳисоблайман", - деди собиқ футболчи.

Маълумот учун, Дезире Дуэ "France Football" томонидан бериладиган Олтин Тўп соврини номзодлари орасида 14-ўринни эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!