Патрис Эвра “Ювентус”ни тарк этмайди
Ads


“Ювентус” ҳимоячиси Патрис Эвранинг агенти Федерико Пасторелло футболчининг жамоани тарк этиши ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини айтиб ўтган. Ҳозирда бу мавзуга Эвранинг “Болонья”га қарши Италия чемпионати 19-тур баҳси учун тузилган рўйхатга киритилмагани сабаб бўлган.

Patris Evra

– Яқин вақт ичида нима бўлиши кўрамиз. Эвра “Ювентус”дан кетадими? Йўқ. Мен бундай демадим. Унинг аниқ клубни тарк этиши ҳақида гапириш мумкин эмас, – дейди Пасторелло.

Эслатиб ўтамиз, Эврага айни дамда “Валенсия”, “Манчестер Юнайтед” ва “Вест Хэм” клублари қизқиш билдирмоқда.

Минбар

Барча блоглар