"Пахтакор" - АГМК учрашувида қандай совғалар ўйналади

18 март куни "Пахтакор" Суперлиганинг 3-турида Тошкентда АГМКга қарши ўйин билан бошлайди.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 18 март, якшанба куни соат 18:00да бошланади. Ўйиндан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган. Шунингдек, танаффус пайтида ҳам бадиий дастур давом эттирилади ва ижтимоий акцияда иштирок этиб, уч телевизордан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз.

Ишқибозларга кўнгилдагидек ҳордик чиқариш учун барча шароитлар муҳайё этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!