Ads

 

11 июль, сешанба куни "Пахтакор" футбол клуби барча ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф қилади.

Матбуот анжуманида жамоага таклиф этилган янги футболчилар - бразилиялик Тиаго Безерра, исроиллик Гиди Канюк, ўзбекистонлик ўйинчилар Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов билан шартнома имзоланади ҳамда улар иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Тадбирда "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ва бош мураббий Шота Арвеладзе ҳам иштирок этади. 11 июль куни "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида соат 11:00да бошланадиган маросимга барча турдаги ОАВ вакиллари таклиф этилади.