"Пахтакор" ЖАРда навбатдаги баҳсга тайёрланмоқда
Бир ярим соатга яқин давом этган машғулотда тикланиш, тўп билан ишлаш ва баъзи техник машқлар бажарилди.
"Пахтакор" Суперлиганинг 25-турида "Металлург" билан ўтадиган беллашувга ҳозирлик кўришни бошлаб юборди.
Ўзбекистон Кубогида "Қўқон-1912" билан учрашувдан сўнг бир кун дам олингач, бугун "Жар" стадионида ўтган машғулотларда асосий таркибдаги футболчилар иштирок этишди.
Маълумот учун, "Пахтакор" навбатдаги учрашувини 3 октябрь куни Бекободда "Металлург"га қарши Суперлиганинг 25-тури доирасида ўтказади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар