“Пахтакор” ва “Насаф”нинг дарди бир!
14 тур якунланганидан сўнг, чемпионатимизнинг икки гранди деярли бир хил холатга тушиб қолганини кўриш мумкин. “Пахтакор” ва “Насаф” борасида гап кетаётганини дарров англаган бўлсангиз керак. Иккиси ҳам олдига доим катта мақсадларни қўядиган жамоа бўлгани боис, бу омил дарров кўзга ташланади. Хўш, муаммо нимада?
Қаршининг “Насаф” жамоаси кутилмаганда “Турон”дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. Бу “Нефтчи”дан учралган мағлубиятдан ҳам кўпроқ “аждарлар” ишқибозларига алам қилгани аниқ. Бу бежизга эмас. Рўзиқул Бердиев қўл остида жамоа Суперлиганинг сўнгги 3 ўйинида бор йўғи бир очко жамғарди, холос. Бу олдига чемпионликни мақсад қилиб қўядиган клубларга мос келмайдиган натижа.
Айни дамда, “Насаф” пешқадам “Навбаҳор”дан 8 очкога ортда қолмоқда. Бу тафовут “аждарлар”нинг қолдирилган ўйини орқали 3 очкога қисқартирилиши мумкин, бироқ рақиб “Пахтакор” эканлигини ҳам унутмаслик лозим.
Энг қизиғи, “шерлар”да ҳам “Насаф” сингари кичик "кризис" кузатилмоқда. “Пахтакор” икки ўйинида иккита аламли мағлуб бўлди. Аввалига Самарқанднинг “Динамо”сидан аламли (3:2) тарзда енгилган бўлса, куни кеча принципиал рақиб “Нефтчи"га ўз уйида имкониятни бой берди. Қўшимчасига, “супер Макс” Фирдавс Норсафаров томонидан майдондан четлатилди ҳам. Бу карточка камида уни “Навбаҳор” билан ўйинни ўтказиб юборишига сабаб бўлади. Бу эса кетма-кет 3-мағлубиятга сабаб бўлиши мумкин. Ҳозир “шерлар” ғалабали серия эвазига қўлга киритган очколарига “суяниб” турибди. Жамоа мухлислари эса Максим Шацкихнинг “катта ўйинларда” ғалаба қозона олмаётганини ҳазм қила олмаяпти. Эътиборли томони, ОЧЛда иштирок этадиган икки жамоа ҳам ҳозир бироз ўйин ритмидан тушиб қолгандек.
“Насаф”да жамоа стабилликни йўқотган бўлса, “Пахтакор”да баланс йўқолган. Шацких таркибни ҳали ҳам тўлиқ шакллантира олмади. Боз устига, амалга оширилган иккита трансфер кампанияси ҳам умуман нишонга теккани йўқ. Бердиев эса бир неча йиллик танаффусдан сўнг, ўзи истаган “катта футболчилар”ни жамоага олиб келишни қисман уддалади.Айнан шу важ сабабли раҳбарият олдидаги асосий "козер қарта"сини йўқотди ҳисоб.
“Пахтакор” Арвеладзе давридаги олдинга ташланган қадамларнинг инерсиясида кетаётгандек таассурот қолдирмоқда. “Насаф”да эса муаммо бироз бошқачароқ. Рўзиқул Бердиев қўл остида жамоа 10 йилдан ортиқ вақт давомида муносиб ўйин намойиш этди. ОЧЛда чорак финалга қадар етиб борган бўлса, бир нечта маҳаллий кубокларда зафар қучишни уддалади. Шунга қарамай, мутахассиснинг амалга ошираётган иши ишқибозлар томонидан Суперлига олтин медаллари билан ўлчанаверади. Икки мутахассис ҳам икки мураккаб вазиятга тушиб қолган. Улар ўртасидаги 11-турнинг қолдирилган ўйини (15 август санасида бўлади) кўп нарсаларга таъсир кўрсатиши мумкин. “Нефтчи”дан учралган мағлубиятдан сўнг “Пахтакор” ишқибозлари Максим Шацкихга кескин эътироз билдирди. Нариги томонда Бердиев Суперлигада ғалаба қозона олмаслик синдроми билан оғришини таъма қиладиган қаршилик мухлислар армияси тобора кенгайиб бормоқда. Шацких – Бердиев қарама қаршилиги 15 август санасида икки курсидан бирини кескин қимирлатиб юбориши аниқ.
Сизнингча бу мутахассисилардан қай бири биринчи бўлиб постини топширади? Ёки иккиси ҳам вазиятни ўнглай оладими? Фикрингизни изоҳларда қолдиинг!
Фикрлар
Арвеладзе пахтакор дан кетгач бир ярим йил ишсиз юрди.
Менга қолса пахтакорга И. Шквиринни олиб келишса яхши бўларди.