"Пахтакор"нинг "Қўқон-1912"га қарши статистикаси қандай?

Ўзбекистон Суперлигаси 22-турида "Пахтакор" ўз майдонида  "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар жамоаларда мавжуд эмас.

"Қўқон-1912"га қарши чемпионатларда ўтган 33 баҳснинг 19тасида "Пахтакор" зафар қучган. 8 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 6 марта рақиб ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 85 марта ишғол қилган тошкенликлар 46 гол ўтказиб юборган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 14тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, биттадан тўқнашув дуранг ва меҳмонлар ютуғи билан тугаган. 7 баҳсда мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучган. Уйда 57 тўп киритган "шерлар" ўз дарвозасидан 18 гол олиб чиққан. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2000 йил кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йили Тошкентда майдон эгалари 3:0 натижаси билан муваффақиятга эришган.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 18 октябрь, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:30да бошланади.

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!