Педри ва Ферран Мбаппени танлади
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Педри ва ҳужумчи Ферран Торрес машҳур "El Hormiguero" кўрсатувида меҳмон бўлишди. "Кўк-анорранглилар" футболчилари агар имконият бўлса, "Реал Мадрид"нинг қайси футболчисини сотиб олишлари ҳақидаги саволга жавоб беришди.
- Педри:
- "Менимча, Килиан Мбаппе.
- Торрес:
- Ҳа, Мбаппе. Килиан Мбаппе самарали мавсум ўтказмоқда.
"Реал Мадрид"нинг француз ҳужумчиси 33 та ўйинда 38 та гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди. "Барселона" ҳозирда Испания Ла Лигасида етакчилик қилмоқда, "Реал" эса бир очко билан ортда қолмоқда.
Фикрлар