Пепе фаолиятини "Лион"да давом эттириши мумкин

"Анже" клуби ҳужумчиси Николя Пепе фаолиятини "Лион"да давом эттириши мумкин.

GFFN нашри тарқатаётган хабарга қараганда, лионликлар 21 ёшли ҳужумчи учун 6 миллион евро сарфлашмоқчи, аммо "Анже" ҳам ўз навбатида ушбу трансфердан 10 миллион евро ишлаб олишни, футболчининг ўзини эса мавсум сўнггига қадар ижара асосида ўз сафида ушлаб қолишни кўзламоқда. 

Қайд этиш жоиз, Пепе жорий мавсумда клуби сафида 19 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та самарали пасга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!