Pepsi Суперлига:
Ads

 

Pepsi Суперлига 13-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашув олдидан Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда ҳар икки жамоа мутасаддилари, шунингдек, ўйин комиссари Бахтиёр Намозов иштирокида митинг ўтказилди. Унда бўлажак ўйинга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, жамоаларнинг бугунги учрашувда қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари ҳам маълум бўлди. Унга кўра, "лочинлар" қизил рангли футболкаларда, меҳмонлар эса сариқ рангли футболкаларда майдонга тушадиган бўлишди.