Перес Мбаппедан нега норози?

"Реал" президенти Флорентино Перес франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ўйинидан норози. Бу ҳақда "Relevo" нашри хабар берди.

"Лос-Бланкос" раҳбари ҳужумчидан майдонда кўпроқ етакчилик кўрсатишини истайди. Мадридликлар Мбаппедан жамоага Криштиану Роналду даражасида таъсир ўтказишини кутишган. Бу ҳақда президент Карло Анчелотти билан суҳбатда гапирди.

Маълумот учун, франциялик ҳужумчи ёзда Испания клуби сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган. Ҳозирда у жамоада кутилган ҳаракатларни кўрсата олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
15/11/2024 17:08
Мбаппе ҳеч қачон Роналду бўла олмайди, қари чол.