Перулик мухлисларнинг шовқинидан Лимада “зилзила” бўлди

ЖЧ-2018 саралаши ўтиш ўйинлари доирасида Лимада ўтган Перу ҳамда Янги Зеландия ўртасидаги баҳснинг 28-дақиқасида Жефферсон Фарфан ўйинда ҳисобни очган вақтда сунъий тарзда зилзила содир бўлган.

“Earthquake Network” мобил дастури Лимадаги ўз фойдаланувчиларига зилзила сезилганлиги борасида огоҳлантирган.

Бу ходиса перуликларнинг гол киритганидан сўнг уни нишонлаш чоғида юз бергани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!