Пешқадам "Ювентус" аутсайдер жамоани мағлуби эта олмади (видео)

Хабарингиз бор кеча Италия А Сериясида ҳам навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ҳусусан, мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Туриннинг “Ювентус” клуби сафарда СПАЛ меҳмони бўлди. Афсуски, қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган учрашувда дарвозаларга гол киритилмади ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Ушбу дурангдан сўнг "кекса синьора" ҳисобидаги очколар 75тага етди ва улар ҳамон 1-ўринда боришмоқда. СПАЛ эса 25 очко билан 17-ўринга кўтарилиб олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!