ПФЛдан янгилик: Энг яхши мухлислар жамоаси тақдирланади

 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан 2018 йилги мавсумда Суперлига ўйинлари мавқеини янада яхшилаш, стадионларга мухлислар ташрифини кўпайтириш мақсадида янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Бунга кўра, жорий мавсумда йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси балли тизим асосида аниқланиб борилади. Ғолибларни аниқлашда қуйидаги мезонларга эътибор берилади:

1.Ҳар бир турда стадионларга мухлисларнинг энг кўп ташриф буюриши – 15 балл;

2.Ўйин вақтида стадионда мухлислар интизоми ҳолати – 10 балл;

3.Мухлисларнинг жамоаларини қўллаб-қувватлашдан ташқари ўзларининг ташқи кўриниши, қўллаб-қувватловчи мосламалари – баннерлар, байроқлар, дўмбира-ю карнай-сурнайлар... каби зарур воситалар билан таъминланганлик ҳолати - 10 балл.

Мазкур мезонлар асосида ҳар бир турда мухлислар жамоаси белгиланган баллик тизим асосида баҳоланиб борилади. Якунда ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!