Пике қўли билан гол киритдими? (видео)
Ads

Кеча ЕЧЛ 3-тури доирасида бир қатор баҳслар бўлиб ўтди. Каталониянинг “Барселона” клуби ўз майдонида Пирейнинг “Олимпиакос” клубини қабул қилди.

Мазкур баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси, учрашувнинг 42-дақиқасида қўли ёрдамида гол киритган Жерард Пике томонидан иккинчи сариқ карточкасини “қўлга киритди” ва майдондан четлатилди.

Қуйида мазкур ўйинда киритилган голлар ва баҳсда юзага келган диққатга сазовор ҳолатлар акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.