Платини Мбаппени Пеле билан таққослади
Ads

УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини ПСЖ форварди Килиан Мбаппени футбол қироли Пеле билан таққослади.

“Мбаппени Пеле билан тенглаштириш ҳақида мен дейишим мумкин? Мбаппеда юқори иқтидор бор, лекин уни 3 марта жаҳон чемпиони бўлган футболчи билан тенглаштириш аҳмоқлик. Пеле – бу туш. Биз унинг ўйинларини жуда кам кўрганмиз. Мбаппени эса доимий тарзда кузатиб боришимиз мумкин. У менга 10 йил олдинги Неймарни эслатиб юборади. Неймар ҳам “Сантос”да худди шундай эди. Лекин Неймар ҳозир ўз устида камроқ ишлаяпти”, - дейди Платини.

Минбар

Барча блоглар