Почеттино айни дамда Европанинг энг кучли жамоаси қайсилигини айтди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино “Манчестер Сити” клубининг кўрсатаётган ўйинларини юқори баҳолади.

“Мавсум бошидан буён Европада энг яхши футболни “Манчестер Сити” кўрсатиб келмоқда. “Шаҳарликлар” премьер-лигада ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам ажойиб ўйинлар намойиш қилмоқда. Кўрамиз, мавсум охирига қадар ҳам улар шундай ҳолатда бўла олишадими ёки йўқ. Лекин, айни дамда улар Европанинг энг зўрр жамоаси”, - дейди Почеттино Daily Mail нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!