Подольски япон клуби сафидаги дебют учрашувида дубль қайд этди (видео)
Ads

Германиялик жаҳон чемпиони Лукас Подольски Япониянинг “Виссел Кобе” жамоаси билан шартнома имзолаганидан хабарингиз бор.

Подольски Жей лиганинг "Омия Ардия" жамоасига қарши баҳсда ўзининг дебют учрашувини ўтказди. Эътиборлиси, у дастлабки учрашувидаёқ рақиблари дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишга эришди.

У ўйиннинг 49-дақиқада рақиб дарвозасига дастлабки голини киритган бўлса, орадан 13 дақиқа ўтиб иккинчи голини ҳам киритишга мувоффақ бўлди. Қуйида ушбу голларни томоша қилишингиз мумкин: