Португалия терма жамоаси мураббийсиз қолди
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 2026 йилги жаҳон чемпионатида 1/8 финалда мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси (FPF) расман маълум қилди.
Душанба куни Португалия терма жамоаси Испанияга қарши баҳсда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтаётган мундиалдан четлаб қолди. ОАВ тарқатаётган хабарларга кўра, жамоага энди 71 ёшли Хорхе Жезуш бошчилик қилиши кутилмоқда.
Роберто Мартинес 2023 йилдан буён Португалия терма жамоасини бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа 2025 йилда Миллатлар лигасида ғолибликни қўлга киритган.

Фикрлар