Португалия-Испания учрашувини италиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради

Хабарингиз бор бугун Россия яшил майдонларида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўйинлари старт олади.

Эртага мусобақанинг “B” гуруҳидан ўрин олган Португалия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасида гуруҳнинг марказий баҳси бўлиб ўтади. ФИФА ушбу муҳим учрашувга италиялик Жанлука Роккини бош ҳакам сифатида тайинлади. Унга қанотларда ҳамюртлари Эленито ди Ливераторе ва Мауро Тонолинилар ёрдам беришади.

Маълумот учун, гуруҳнинг Эрон ҳамда Марокаш ўртасидаги иккинчи баҳсини туркиялик Жунейт Чақир бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, Португалия – Испания ўйини эртага Сочидаги “Фишт” стадионида Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!