Португалия Роналдуни дисквалификация қилди ва унга жарима солди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалия терма жамоасидан ўзбошимчалик билан кетиб қолгани учун Криштиану Роналдуга нисбатан қўлланилган жазо чоралари маълум бўлди.

41 ёшли ҳужумчи Миллатлар лигасида Норвегияга қарши ўйинда (2:1) майдонга туширилмаганидан сўнг миллий жамоа қароргоҳини тарк этган эди.

Португалия футбол федерацияси ҳузуридаги интизом қўмитаси Роналдуни 30 кунга дисквалификация қилди ва унга 255 минг евро миқдорида жарима солди.

«Интизом қўмитаси қўйилган айбловларни тўлиқ маъқуллади. Шу тариқа жавобгар шахс – Криштиану Роналду душ Сантуш Авейру – қасддан ва бир марта содир этилган интизомий қоидаларни бузганликда айбдор деб топилди», – дея келтиради қўмита баёнотини A Bola нашри.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!