Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Португалияда янги тўпурар порлаяпти

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Харидор кўпая бошлади

«Бенфика» таркибида тўп суриб келаётган юнон ҳужумчиси Вангелис Павлидисга икки италиялик гранди жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсумдаги ўйинларини Туриннинг «Ювентус»и ва «Милан» синовдан ўтказаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу клублар Павлидис учун курашда «Барселона»га рақобатчи бўлиш ниятида. Каталония жамоасининг ҳам «Бенфика» форвардига қизиқиши ҳақида шу ҳафта бошида маълум қилинган эди.

Аввалроқ Лиссабон клуби ўз бомбардирини сотиш орқали тахминан 100 миллион евро ишлаб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Павлидис жорий мавсум Примейра дивизионида жамоаси сафида еттита ўйин ўтказиб, саккизта гол урди ва икки марта голли пас берди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ