Португалияда янги юлдуз вояга етмоқда. У Роналду даражасига чиқади
“Атлетика” ҳужумчиси Жоау Фелиш 16 ёшли укаси Хьюгонинг имкониятлари ўзиникидан юқори эканини айтди ва келажакда юқори марраларни забт этишига умид билдирди.
- Агар унга тўғри маслаҳат бераётганларнинг гапига қулоқ тутса, келажакда катта муваффақиятга эришади. У ҳозир мен унинг ёшида қилолмаган ишларни уддалаяпти. У ёш бўлишига қарамай, асосий таркибда ўйнаш салоҳиятига эга. Биз иккимиз ҳам бир позицияда ўйнаймиз, гол уришни яхши кўрамиз. У жарима зарбаларини мендан яхши тепади. Пенальтидан гол уриш бўйича мен устунман, - деди Жоау Фелиш.
Жоау Фелишнинг ўзи 2018/2019 йилги мавсумда “Бенфика”да порлади ва шундан сўнг 126 миллион евро эвазига “Атлетико”га ўтди. Унинг укаси ҳам айни пайтда “Бенфика” тизимида тарбияланмоқда.
Фикрлар