Португалиялик ярим ҳимоячига Саудиянинг иккита клуби қизиқмоқда

"Бенфика" ярим ҳимоячиси Жоау Мариу фаолиятини Саудия чемпионатида давом эттириши мумкин. Унга "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Аҳли" клублари қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди инсайдер Экрем Конур. 

30 ёшли футболчининг "Бенфика" билан амалдаги шартномаси 2026 йилда ўз ниҳоясига етади. У айни дам жамоанинг асосий ўйинчилари қаторидан турибди. Мариу ушбу мавсумда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 15 та голли паст берди. 

Маълумот учун, "Ал-Аҳли" бундан олдин Эдуар Менди билан шартномаси имзолади. "Ал-Ҳилол" эса Бензема ва Кантеларни сотиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!