Португалиянинг машҳур ҳужумчисини Саудияга олиб кетишади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби мутасаддилари “Спортинг” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Франсишку Тринкау трансфери бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Маълумотларга кўра, музокаралар илғор босқичга етган. Футболчининг ўзи ҳам трансферга қарши эмас.

Ҳозирда клублар тахминан 50 миллион евролик келишув шартларини муҳокама қилмоқда.

Тринкау фаолияти давомида “Брага”, “Барселона”, “Вулверхэмптон” ва “Спортинг” сафида тўп сурган. Ўтган мавсум у 54 ўйинда 13 та гол ва 18 та голли узатма қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!