
Премьер-лигада янги мавсумда жамоалар сони оширилиши мумкин
Шотландия премьер-лигаси иштирокчилари сони кўпайиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, коронавирус сабаб мавсумнинг муддатидан аввал якунланиши муносабати билан иштирокчи жамоалар сони 14 тага етиши мумкин. Аниқроғи, бу мавсум бирорта ҳам жамоа олий дивизиондан тушиб кетмайди ва қуйи дивизиондан 2 та жамоа премьер-лигага қўшилади.
Ҳозирча ўтказилган 30 та турдан сўнг “Селтик” мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган “Рейнжерс”дан нақд 13 очкога илгарилаб кетган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.
Comments