Превью. "Ахал" - "Пахтакор"

Осиё Чемпионлар Лигаси 4-турида "Пахтакор" Ашхободда Туркманистоннинг "Ахал" жамоаси билан майдонга тушади.

Аввалги турдаги тўқнашув жамоаларнинг ўзаро биринчи расмий ўйинига айланганди. "Шерлар" Туркманистонда охирги марта 1998 йил "Ниса" билан баҳс ўтказган. 25 йиллик танаффусдан кейин "Пахтакор" яна туркман клубига қарши сафарда тўп тепади.

"Ахал" 1989 йил ташкил этилган. Мусобақада 2022 йилги Туркманистон чемпиони сифатида иштирок этмоқда. Ҳозиргача бу жамоа битта чемпионликдан ташқари 4 марта Туркманистон Кубоги ва 1 бор Туркманистон Суперкубогида зафар қучган. Айни пайтда жамоа ўз чемпионатида 16 ўйинда 20 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги учрашувда "Небитчи" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Жамоалар таркибида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.

"Ахал" ва "Пахтакор" ўртасидаги беллашув 7 ноябрь, сешанба куни соат 19:00 да "Ашхобод" стадионида бошланади.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!