Превью. "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

CHERY AUTO

"Навбаҳор" Ўзбекистон Cуперлигаси 10-тури доирасида сафарда “Бунёдкор” (Тошкент) меҳмони бўлади.

Tecno

Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ушбу жамоалар ўзаро 38 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 21 тасида “Бунёдкор” “лочинлар”ни мағлубиятга учратган. “Навбаҳор” эса  9 та ўйинда ғалаба қозонган. 8 та учрашувда томонлар ўзаро дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 69:40, “қалдирғочлар” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 71 очко, “Навбаҳор” эса 35 очкони қўлга киритган. 

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоблар 2009 ва 2023 йилларда кузатилган. 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда “қалдирғочлар” 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, 2023 йилда пойтахтимизда драматик тарзда кечган баҳсда “лочинлар” 5:1 ҳисобида зафар қучишганди. 

Тошкентда бўлиб ўтган 19 та ўйиннинг 14 тасида мезбонлар зафар қучишган бўлса, 1 та учрашувда "Навбаҳор" ғалаба қозонган, 4 та беллашувда эса ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати – 41:16, “қалдирғочлар”  фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашуви 18 май куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!