Превью. "Насаф" - "Андижон"

ФИФА кунларидан сўнг яна миллий чемпионатимиз карвони ўз йўлида давом этади. Суперлиганинг 5-турида “Андижон” жамоаси Самарқанддаги “Динамо” стадионида “Насаф” меҳмони бўлади. Ҳозирда Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳ чими янгиланаётгани сабабли “Насаф” уй ўйинларини Самарқандда ўтказиб турибди.

Турнинг ушбу мазкур марказий тўқнашувига қизиқиш жуда катта.

Шу кунга қадар жамоалар миллий чемпионатда 48 маротаба майдонда куч синашишган. “Андижон”да 7, “Насаф”да 28 та ғалаба бор. 13 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 100\52 қаршиликлар фойдасига.

Ўтган йили биринчи даврада ҳам, иккинчи даврада ҳам жамоалар бир хил - 1:1 ҳисобини қайд этишган.

“Андижон” Суперлигада “Насаф” устидан сўнгги маротаба 2023 йили Қаршида 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Андижон” баҳси 3 апрель куни Самарқанддаги “Динамо” стадионида соат 20:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!